«Тоттенхэм» Янги Зеландия ва Австралиядаги мавсумолди турнеси учун 35 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Daily Mail хабарига кўра, қайдномага Деян Кулушевски ва Муҳаммад Кудус киритилмади.
Кудус январда олган тўрт бошли мушаги жароҳатидан сўнг тикланишда давом этмоқда. У машғулотларга қайтган бўлса-да, клуб унинг майдонга қайтишини шоширтиришни хоҳламаяпти. Кулушевски эса тиззасидан операция ўтказган ва 14 ойдан бери «шпорлар» сафида майдонга тушгани йўқ. Унинг қачон сафга қайтиши ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
Таркибдан, шунингдек, хочсимон боғламларидаги операциядан сўнг тикланаётган Вильсон Одобер ва Хави Симонс ҳам ўрин олишмади. Гульельмо Викарио эса кичик жароҳати сабабли йиғинни ўтказиб юборади.













