«Ньюкасл» ярим ҳимоячи Бруно Гимараэс бўйича «Арсенал»нинг янги таклифига рози бўлиш ниятида эмас. Бу ҳақда Metro нашри хабар бермоқда.
Британия матбуоти маълумотларига кўра, «Арсенал» «Ньюкасл» сардори учун таклиф суммасини 82 миллион еврогача оширишга тайёр. «Қарғалар» қароргоҳида ушбу таклифни етарли эмас деб ҳисоблашаётгани ва уни жиддий кўриб чиқмаётганликлари маълум.
Маълумки, Гимараэс аввалроқ Микель Артета жамоасига ўтиш бўйича шахсий шартнома шартларини келишиб олган ва «Ньюкасл» раҳбариятига шу ёзда клубни тарк этиш истаги борлигини маълум қилган эди.
Сандро Тонали ва Энтони Гордон каби ўйинчиларидан айрилган «Ньюкасл» ўз капитани учун қарийб 116 миллион евро талаб қилиши кутилмоқда.













