Англиянинг «Борнмут» клуби раҳбарияти ҳужумчи Жастин Клюйвертни жорий трансфер ойнасида сотмасликка қарор қилди.
Marca нашри хабарига кўра, нидерландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаган клублар яна бир мавсум сабр қилишларига тўғри келади. Инглиз клуби вингерни камида кейинги йилгача жамоада олиб қолмоқчи.
Маълумот учун, аввалроқ ушбу футболчига Каталониянинг «Барселона» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.













