Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Гильермо Очоа Мексика терма жамоасининг янги бош мураббийи штабига киришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

Мексика терма жамоасининг собиқ дарвозабони Гильермо Очоа миллий терма жамоанинг янги устози Рафаэль Маркеснинг мураббийлар штабидан жой олиш таклифини рад этди. Бу ҳақда All Futbol MX аккаунти X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манба хабарига кўра, Очоа ёш футболчиларни аниқлаш ва кузатиб боришга ёрдам берадиган ягона маълумотлар базасини яратиш бўйича Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу орқали ёш иқтидорларда скаутлар эътиборига тушиш имконияти пайдо бўлади.

Аввалроқ Очоа футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Клуб даражасида дарвозабон «Америка» билан Клаусура-2005 турнирида чемпионликни ва Бельгиянинг «Стандард» клуби таркибида Бельгия кубогини қўлга киритган. Халқаро майдонда эса Мексика терма жамоаси билан олти марта КОНКАКАФ Олтин кубогида зафар кучган ва Токио-2020 Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳибига айланган.

Киритилди: 17:59, 24.07.2026.
Ўқилди: 630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик