Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Тоттенхэм» дарвозабони Викарио трансфер ойнаси ёпилгунча клубни тарк этади

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Тоттенхэм Хотспур» клуби дарвозабони Гульельмо Викарио жамоанинг мавсум олди йиғинига киритилмади. Бу эса клубнинг футболчи билан хайрлашиш ниятида эканини тасдиқлайди, деб хабар беради журналист ва инсайдер Фабрицио Романо социал тармоқларда.

Манбанинг сўзларига кўра, италиялик посбон ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Лондон клубини тарк этади. Викарионинг мавсум олди йиғини қайдномасида йўқлиги унинг тез орада жамоадан кетишидан далолат беради.

Аввалроқ Миланнинг «Интер» клуби дарвозабонга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. Викарионинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 65 та тўп олиб чиққан ва 13 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 18:08, 24.07.2026.
Ўқилди: 303 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик