Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

"Вильярреал" бир миллион евролик дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Венгриялик голкипер Петер Гулачи Германиянинг "РБ Лейпциг" клубини тарк этишга ва Испания Ла Лигасига кўчиб ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, 36 ёшли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олишга "Вильярреал" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар фаол музокаралар олиб бормоқда. Гулачининг шахсий шартномаси шартлари деярли келишиб олинган, эндиликда фақат клублар ўртасидаги келишувни кутиш қолди.

Петер 2015 йилдан бери Германия жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У "бўрилар" сафида 362 та учрашув ўтказиб, уларнинг 112 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Венгриялик футболчининг бозор қиймати бир миллион еврони ташкил этади, унинг амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 09:48, 25.07.2026.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик