Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Моуриньо Диоманданинг трансферини маъқуллади, мураббий «Реал»га янада кўпроқ тезлик қўшмоқчи — Романо

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо  «Лейпциг»нинг қанот ҳужумчиси Ян Диоманде номзодини «қаймоқранглилар»нинг асосий трансфер мақсади сифатида маъқуллади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Манбанинг хабар қилишича, португалиялик мутахассис «Реал» раҳбариятига ҳужум чизиғида «янада кўпроқ тезлик» ва янги кучлар зарурлигини шама қилган.

Олдинроқ Bild нашри Испания гранди 19 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.

Ўтган мавсумда Диоманде барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:29, 25.07.2026.
Ўқилди: 964 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик