Асли ўзбекистонлик бўлган машҳур заргар, Жаcоб & Cо брендининг асосчиси Жейкоб Арабо португалиялик футболчи Криштиану Роналду билан учрашди.
Суҳбат давомида Арабо “Ан-Наср” ва Португалия терма жамоаси ўйинчисига қаҳрабо рангидаги соат совға қилди.
“Бу ноёб ранг — тўқ сариқ рангдаги қаҳрабо. Бу жуда ажойиб”, деди Арабо.
Бунга жавобан Роналду ўз коллекциясида худди шу рангдаги Бугатти борлигини таъкидлади.

“Менда деярли худди шу рангдаги Бугатти бор”, деди португалиялик. Арабо эса буни илгари билмаганини таъкидлади.
Криштиану Роналдуга совға қилинган мазкур соат Cавиар Тоурбиллон туркумидан бўлиб, тўқ сариқ сапфир тошлари билан безатилган. Унинг нархи тахминан 1,3 миллион долларни ташкил этади.













