Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолаганидан сўнг фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жамоаси билан шартномаси расман узайтирилганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу мен ва оилам учун ажойиб кун. “Манчестер Сити”даги фаолиятимни давом эттираётганимдан жуда хурсандман. Манчестерга келган илк кунимдан буён ҳар бир лаҳзадан завқ олдим. Ўзимни футболчи сифатида ўсиб, жуда кўп нарсаларни ўрганаётгандек ҳис қиляпман.

Энди олдимда янги вазифа турибди — Энцо Мареска ва унинг мураббийлар штабида яхши таассурот қолдириш ҳамда асосий таркибдан доимий жой эгаллаш. Бунинг учун бор кучимни сарфлашга тайёрман.

“Сити” мухлисларига қўллаб-қувватловлари учун катта раҳмат. Англия ва Премьер-лигага мослашиш жараёнида бу мен учун жуда муҳим бўлди. Энди фақат олдинга интиламан. Бу клубнинг янада катта ютуқларга эришиши учун қўлимдан келган барча ишни қилишга тайёрман», — деди Ҳусанов «шаҳарликлар» матбуот хизматига.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган клуб мавсумида «Манчестер Сити» сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушди.

Шунингдек, АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилган ЖЧ-2026 мусобақасида Ҳусанов Ўзбекистон терма жамоасининг асосий марказий ҳимоячиси сифатида иштирок этди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 18:06, 25.07.2026.
Ўқилди: 9029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3969]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3607]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3494]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3082]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2828]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2825]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2658]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2478]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2466]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2202]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик