Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Лионель Месси МЛС юлдузлар ўйинида иштирок этмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

МЛС расмий сайти лиганинг юлдузлар ўйини учун янгиланган таркибни эълон қилди. Унда «Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг номи ўрин олмаган.

Учрашув 29 июль куни АҚШнинг Шимолий Каролина штати, Шарлотт шаҳридаги «Банк оф Америка» стадионида бўлиб ўтади. МЛС юлдузлари жамоасига Мексика лигаси юлдузлари қарши чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси билан ЖЧ-2026 финалигача етиб борди. Финалда аргентиналиклар Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Учрашув 19 июль куни ўтказилган эди.

23 июль куни эса ҳужумчи «Интер Майами»нинг «Чикаго Файр»га қарши (3:2) ўйинини ўтказиб юборди.

ЖЧ-2026 давомида 39 ёшли аргентиналик яна бир нечта тарихий натижаларга эришди. У жаҳон чемпионатлари тарихида 20 та гол маррасидан ўтган илк футболчига айланди. Шунингдек, мусобақа тарихидаги энг яхши ассистент ва энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида ҳам рекорд ўрнатди.

Қайд этилишича, МЛС юлдузлар ўйинида Жанубий Кореялик Сон Хён Мин ҳамда германиялик Томас Мюллер иштирок этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:47, 26.07.2026.
Ўқилди: 893 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик