Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

Тер Штегеннинг «Аякс»га ўтиши тўхтаб қолди

Баҳо:
+ | -

Июль ойи ўрталарида дарвозабон Марк-Андре тер Штеген «Барселона»дан «Аякс»га ижара асосида ўтишга жуда яқин тургани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Бироқ 34 ёшли футболчининг трансфер битими ҳалигача якунлангани йўқ.

The Touchline нашрининг машҳур журналист Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, тер Штегеннинг ўтиши маош тақсимоти ва солиқ масалалари сабабли тўхтаб қолган. Келишув яқин кунларда расмийлаштирилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Марк-Андре тер Штеген 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини «Жирона»да ижарада ўтказган, аммо олган жароҳати сабабли ушбу жамоа сафида деярли майдонга тушмаган эди.

Киритилди: 09:19, 26.07.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик