Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Интер» германиялик футболчи билан 2031 йилгача шартнома тузади

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби жамоа марказий ҳимоячиси Янн-Аурель Биссек билан ҳамкорликни узайтиради. Бу ҳақда нуфузли инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Журналистнинг маълумотларига кўра, томонлар ўртасидаги янги меҳнат шартномаси 2031 йилгача мўлжалланади. Келишув шартларига мувофиқ, Биссек учун янги маош миқдори кўзда тутилган.

25 ёшли германиялик футболчи 2023 йилнинг июль ойидан бери «нерадзуррилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2029 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Transfermarkt портали экспертлари Биссекнинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳолашмоқда.

Киритилди: 09:53, 26.07.2026.
Ўқилди: 589 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик