Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан шартномани узайтириш бўйича музокаралари боши берк кўчага кириб қолган. Сўнгги соатларда Винисиус «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда — «канонирлар» гўёки бундай имкониятни ўрганиб чиқишмоқда.
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Винисиус Жуниорнинг номзоди «Ливерпуль»га ҳам таклиф қилинган. Бироқ клуб музокараларга киришишни истамади. Бунинг ўрнига «қизиллар» ўнг қанот вингери позициясини кучайтиришга эътибор қаратишга қарор қилишди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони клублари, хусусан «Aл-Aҳли» ҳам Винисиусни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.
26 ёшли Винисиус Transfermarkt портали томонидан 140 миллион еврога баҳоланмоқда.













