«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресга ишонишда давом этмоқда ва сентябрь ойида у билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун каталонияликлар «Манчестер Сити»га 8 миллион евро тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.
Аввалроқ ОАВда ЖЧ-2026 чемпиони Ферран Торресга «ПСЖ» қизиқиш билдираётгани ва футболчи «Барселона»ни тарк этишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Манбага кўра, «Барселона» Торресни фақат футболчининг ўзи кетиш истагини билдирган тақдирдагина сотишга рози бўлади.
«Кўк-анорранглилар» ёзги трансфер ойнаси ёпилганидан кейин, молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиш мақсадида 26 ёшли ҳужумчи билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумда Ферран Торрес барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланмоқда.













