«Манчестер Юнайтед» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттга қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» англиялик футболчининг трансфери учун 40 млн фунт (47 млн евро) таклиф қилишга тайёр эди, бироқ «гилослар» 22 ёшли футболчини 70 млн фунт (82 млн евро)дан ортиқроққа баҳолашди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти «Борнмут» томонидан сўралаётган суммани ошириб юборилган деб ҳисобламоқда ва муқобил вариантларни қидирмоқда. Алоҳида таъкидланишича, ярим ҳимоячини «Арсенал» клуби ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Ўтган мавсумда Скотт барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. «Transfermarkt» порталидаги маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.













