«Барселона» 2027 йилнинг ёзида шартномаси якунига етадиган ҳужумчи Ферран Торрес билан келишувни узайтиришни истамоқда, бироқ молиявий шартларни яхшилаш имконияти чекланган. Чунки клуб иш ҳақи фонди ва жамоанинг умумий бюджети бўйича қўйилган чекловларга амал қилиши зарур. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, Каталония клуби раҳбарияти форвардга бошқа жамоалар, хусусан, Торресга қизиқиш билдираётган «ПСЖ» таклиф қиладиган даражадаги шароитларни бера олмаслигини тан олмоқда. Шу билан бирга, «Барселона» келаси ёзда футболчининг эркин агент сифатида текинга тарк этишининг олдини олмоқчи. Таъкидланишича, «Барселона» ичида янги ҳужумчи харид қилиниши ҳақидаги мунтазам миш-мишлар сабабли футболчининг ўзи ҳам жамоадан кетишни истаётгани ҳақида фикрлар мавжуд.













