Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«Манчестер Юнайтед» Колумбия терма жамоаси ҳимоячиси учун «Ювентус» билан курашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва «Ювентус» Колумбия терма жамоаси ҳамда «Болонья»нинг марказий ҳимоячиси Жон Лукумига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Турин клуби 28 ёшли футболчи учун 18 миллион евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган. Таъкидланишича, «қизил иблислар» «Болонья» учун манфаатлироқ таклиф беришга қодир, бироқ унинг суммаси очиқланмаган.

2026 йилги жаҳон чемпионатида Лукуми 5 та ўйинда майдонга тушди.

Ўтган мавсумда колумбиялик футболчи клуб миқёсидаги барча турнирларда 43 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та голли узатмани ёзиб қўйди. Ўйинчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:58, 26.07.2026.
Ўқилди: 799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик