Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси, туркиялик Арда Гюлер жамоанинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо қўл остида ишлаш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Моуриньо каби афсона билан ишлаш — ажойиб имконият. У ва унинг ёрдамчилари ҳамма нарсани жуда яхши тушунтириб беришади. Майдондан ташқарида эса улар жуда самимий. Янада яхшироқ натижалар кўрсатиш учун иш бошлаганимдан хурсандман. Мавсумлароро йиғин давомида энг муҳими — жисмоний тайёргарлик устида ишлашдир. шунингдек, бош мураббийнинг талабларига қулоқ солиш ва уларни тушуниш ҳам жуда муҳим», — дейди ярим ҳимоячининг сўзларини Mundo Deportivo нашри.
Ла Лиганинг ўтган мавсумида Гюлер 33 та ўйинда майдонга тушган. 21 ёшли туркиялик футболчи 4 та гол урган ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.













