Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

«ПСЖ» Брэдли Барколани 170 миллион еврога сотмоқчи

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» вингер Брэдли Барколанинг эҳтимолий трансферини 170 миллион еврога баҳоламоқда. Париж клуби Морган Рожерснинг «Челси»га (138 млн евро) ва Эллиот Андерсоннинг «Манчестер Сити»га (135 млн евро) амалга оширган трансферларини ўзи учун мўлжал қилиб олган. Бу ҳақда журналист Бен Джейкобс X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар беради.

Манбанинг маълумотига кўра, 170 миллион евролик сумма Барколянинг кетма-кет икки марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонгани, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида кучли ўйин кўрсатгани ва унинг 23 ёшда эканини инобатга олган ҳолда белгиланган. «ПСЖ» вингерига қизиқиш билдираётган «Ливерпуль» эса нархни туширишга умид қилмоқда.

Франция гиганти бош мураббийи Луис Энрике жамоада фақат клубга садоқатли футболчиларни кўришни истайди ва ҳеч кимга асосий таркибдан кафолатланган ўрин ваъда қилмайди.

Олдинроқ журналист Фабрицио Романо Барколянинг 2028 йилнинг ёзида якунига етадиган шартномани узайтиришдан воз кечгани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 17:53, 26.07.2026.
Ўқилди: 810 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик