Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна

"Фулхэм" "Реал" ҳужумчиси Гонсало Гарсияни сотиб олиш учун катта сумма ажратишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Фулхэм" клуби "Реал" ҳужумчиси Гонсало Гарсиянинг трансфери учун катта сумма ажратишга тайёр. Клубнинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа айнан ушбу футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Испаниялик мутахассис илгари Мадридда бирга ишлаган форвард билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар беради.

Испания ОАВ маълумотларига кўра, "Реал" Гарсияни сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

2025/2026 йилги мавсумда ҳужумчи мадридликларнинг асосий жамоаси сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Илгари Гонсало Гарсия "Реал Мадрид Кастилья" ёшлар жамоасида тўп сурган бўлиб, 2024/2025 йилги мавсумда 73 та учрашувда 30 та гол уришга эришган эди.

Киритилди: 20:38, 26.07.2026.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик