«Ливерпуль» томонидан қизиқиш бўлишига қарамай, Магнес Аклиуш «Пари Сен-Жермен»га ўтишни истамоқда, деб хабар беради журналист Санти Ауна.
Таъкидланишича, мерсисайдликлар «Монако»га «ПСЖ»дан кўра каттароқ сумма таклиф қилишга тайёр, аммо 24 ёшли ярим ҳимоячи фақат Париж клубига ўтишни хоҳламоқда.
Икки клуб ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Лига 1нинг ўтган мавсумида Аклиуш 31 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.













