Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Кьеза: «Терма жамоада яна ўйнаш имкониятини интиқлик билан кутяпман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг италиялик ҳужумчиси Федерико Кьеза миллий терма жамоага эҳтимолий қайтиши ҳақида фикр билдирди.

«Ўтган мавсумда Гаттузо билан бир неча бор гаплашдим, аммо у пайтда жисмоний жиҳатдан тайёр эмас эдим. Менга кўпроқ ўйин амалиёти керак эди ва у вазиятни тўғри тушунди. Март ойида майдонга қайтганимда, афсуски, яна жароҳат олдим. Аммо, албатта, терма жамоада яна ўйнаш имкониятини интиқлик билан кутяпман. Мен миллий терма жамоа билан Европа чемпионатида ғолиб чиққанман, ўз мамлакатим шарафини ҳимоя қилиш — ҳар доим ажойиб туйғу», — деди Кьеза The Athletic нашрига берган интервьюсида.

Сўнгги бор Кьеза Италия терма жамоаси либосида 2024 йилнинг ёзида майдонга тушган эди. Унинг ҳисобида миллий терма жамоа сафида 51 та ўйин, 7 та гол ва 8 та голли узатма мавжуд.

Киритилди: 05:43, 27.07.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик