Саудия Арабистонининг «Ал-Хилол» клуби «Эвертон» ҳужумчиси Илиман Ндиайе билан таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар бермоқда.
Манба бераётган маълумотларга кўра, музокаралар дастлабки босқичда турибди. Футболчининг вакиллари мулоқотга тайёр, бироқ кўп нарса Англия клубининг чиқарадиган қарорига боғлиқ бўлади.
Ўтган мавсумда Ндиайе барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, сенегаллик ҳужумчининг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.













