Саудия Арабистонининг «Ал-Хилол» клуби «ПСЖ» вингери Усман Дембелени ўз сафига қўшиб олиш учун жуда йирик молиявий таклиф тайёрламоқда.
Испаниянинг El Nacional нашри маълумотига кўра, саудияликлар 29 ёшли француз футболчисига 3 йиллик шартнома таклиф этмоқда. Агар Дембеле ушбу трансферга рози бўлса, унинг йиллик маоши 80 миллион еврони (3 йилда умумий 240 миллион евро) ташкил этади.
Футболчининг ўзи ҳам фаолиятида янги саҳифа очиш ва клубни тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Усман Дембеле 2023 йилдан бери «Барселона»дан ўтганидан сўнг «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













