Бразилиянинг «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймарнинг хатти-ҳаракатлари норозилик келтириб чиқарди. Неймар жамоаси Бразилия чемпионатининг сўнгги турида «Шапекоэнсе» билан дуранг ўйнади (2:2).
Globo нашри хабар беришича, учрашув танаффусида футболчи ёш ўйинчилар Габриэл Бонтемпо ва Жоау Аниасиасни кескин танқид қилган. Манба маълумотларига кўра, Бонтемпо шаънига ҳақоратлар янграган, ҳимоячи Аниасиасга эса Неймар ўз дарвозасига уриб олган голидан сўнг йўл қўйган хатоларини кўрсатиб ўтган.
Клубдагилар Неймар ёш футболчилар шаънига ҳаддан ташқари кескин гапирган деб ҳисоблашмоқда. Бонтемпо ва Аниасиаснинг вакиллари эса можаро борлигини тасдиқлашмади ва бу оддий жамоавий суҳбат бўлганини билдиришди.
«Сантос» раҳбарияти юз берган ҳодиса бўйича ўз текширувини ўтказмоқчи.













