Италия футбол федерацияси (FIGC) ва таниқли мураббий Андреа Пирло атрофидаги сўнгги воқеалар кескин тус олди. Дастлаб мутахассис миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланиши кутилаётган эди. Бироқ унинг Россиянинг букмекерлик компанияларидан бири билан илгари амалга оширган ҳамкорлиги ва реклама тадбирларидаги иштироки жиддий эътирозларга сабаб бўлди.
Италия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмалари бу ҳолат юзасидан эътироз билдирганидан сўнг, федерация раҳбарияти тайинлов жараёнини вақтинча тўхтатди. Юзага келган мураккаб вазият ва қўшимча текширувлар фонида афсонавий футболчи терма жамоани бошқармаслиги ойдинлашди.
"Кеча кечқурун мен термага мураббий бўлмаслигимни англадим", — дейди Андреа Пирло вазиятга изоҳ бераркан.













