Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Франция терма жамоасининг 41 ёшли собиқ аъзоси Мальта иккинчи дивизиони клубига ўтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Матьё Вальбуэна Мальта иккинчи дивизионининг «Санта-Лучия» клуби футболчисига айланди. 41 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини Мальта жамоаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Вальбуэна янги клуби қароргоҳига етиб келди ва янги аъзо сифатида тақдимот маросимида иштирок этди. Тажрибали футболчи ўтган мавсумни Грециянинг «Олимпиакос» клуби иккинчи жамоаси таркибида ўтказиб, 11 та ўйинда учта гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди.

Илгари Вальбуэна «Марсель», «Динамо», «Лион» ва «Фенербахче» каби клубларда тўп сурган. Франция терма жамоаси сафида у 58 та ўйин ўтказиб, саккизта гол урган ва 20 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 12:54, 27.07.2026.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик