Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

ПФЛ раҳбарлигига янги номзодларни тасдиқлаш кун тартибига киритилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси раҳбарлиги учун навбатдаги тўрт йиллик муддатга номзодларни тасдиқлаш масаласи кун тартибига киритилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.

Лига Уставининг 5.11-бандига мувофиқ, бош директорни тўрт йил муддатга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод қилиш Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти ёки Ассоциация Ижроия қўмитасининг тақдимномасига асосан ПФЛ Ижроия қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ассоциация президентининг тақдимига биноан, Ижроия қўмитанинг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан Диёр Имомхўжаев тўрт йил муддатга ПФЛ бош директори этиб тасдиқланган эди. Эндиликда Ассоциация раҳбарияти ёки Ижроия қўмитаси навбатдаги тўрт йиллик давр учун номзод ёки номзодларни тақдим этиши лозим. Шундан келиб чиқиб, Лига мазкур масалани кун тартибига киритишни сўраб мурожаат қилди.

Қайд этилишича, Диёр Имомхўжаев бир вақтнинг ўзида ҳар иккала ташкилот Ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Шу боис у номзод тақдим этишда ҳам, кейинчалик овоз бериш жараёнида ҳам иштирок этмайди. Уставига кўра, Ассоциация бир ёки бир нечта номзодлар рўйхатини тақдим этиши мумкин, улар эса Лига Ижроия қўмитасининг 8 нафар аъзоси томонидан овоз бериш йўли билан сайланади. Овоз бериш ҳақиқий деб топилиши учун камида 5 нафар аъзо қатнашиши шарт.

Муҳим жиҳати, Ижроия қўмита аъзоларининг 5 нафари футбол клублари вакиллари ҳисобланади (Алишер Юсупов — «Насаф», Баҳодир Мирзаев — ОКМК, Тўлабек Акрамов — «Локомотив», Элбек Саматов — «Андижон», Мақсад Каримов — «Хоразм»). Шунингдек, қўмитага Одил Аҳмедов, Камолиддин Мурзоев ва Ойбек Иброҳимхонов ҳам аъзо саналади.

Шу тариқа, ПФЛ бош директорини сайлашда клубларнинг умумий овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Ассоциация томонидан тақдим этиладиган номзодлар рўйхати ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:27, 27.07.2026.
Ўқилди: 1087 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5736]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5366]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4380]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3651]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3194]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2663]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2617]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2580]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2499]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2383]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик