Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Инфантино ЖЧ-2026 даги баҳсли қарорлар бўйича муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -1

ФИФА президенти Жанни Инфантино ўтиб кетган ЖЧ-2026 давомида қабул қилинган шов-шувли қарорлар юзасидан ўз фикрини билдирди.

«Ваколатли органларнинг баъзи қарорларидан норозилик пайдо бўлгани тушунарли. Аммо, илтимос, расмий ҳужжатларга эътибор беринг — бу каби қарорлар баъзи энг етакчи чемпионатларда одатий ҳол ҳисобланади.

Ҳакамларнинг «баҳсли» қарорлари ёки эҳтимолий хато қизил ёхуд сариқ карточкалар каби «ғалати» интизомий қарорлар ва муайян вазиятларда футболчиларни дисквалификация қилмаслик бўйича кейинги қарорлар дунёнинг энг йирик лигаларида учрайдиган ва кенг тарқалган амлиётдир.

Қизиғи шундаки, ушбу амалиётни қўллайдиган мамлакатларнинг ўзи бир вақтнинг ўзида уни танқид ҳам қилишмоқда», — деди Жанни Инфантино.

АҚШ терма жамоаси футболчиси Фоларин Балогун Босния ва Герцеговинага қарши 1/16 финал ўйинидаги (2:0) қизил карточкасидан сўнг дисквалификацияси тўхтатиб турилгани эвазига Бельгияга қарши 1/8 финал баҳсида (1:4) майдонга туша олган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Балогуннинг четлатилиши масаласини Инфантино билан муҳокама қилганини тан олган.

Киритилди: 17:35, 27.07.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик