Яқин орада Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийига айланиши кутилмоқда. Франция терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси Карим Бензема ушбу мавзу бўйича ўз фикрини билдирди.
«У — афсона, у мен учун худди катта акадек. Унинг Франция терма жамоасини бошқаришидан хурсандманми? Бу айнан у бўладими-йўқми билмайман, лекин агар у бўлса, мен жуда ҳам хурсанд бўламан», — деди Бензема Konbini нашрига берган интервьюсида.
38 ёшли Карим Бензема февраль ойидан бери «Ал-Хилол» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Франция терма жамоаси сафида Бензема 97 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 37 та гол ёзиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатидан сўнг Дидье Дешам Франция терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этган эди.













