Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Расман. Тадич Нидерландия клуби билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Душан Тадич Нидерландия чемпионатига қайтди. «НЕК Неймеген» клуби 37 ёшли Тадич билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди. Сербиялик футболчи икки мавсумга — 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган битимга имзо чекди.

Олдинроқ Душан Тадич Нидерландияда «Гронинген» ва «Аякс» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Ўтган мавсумда футболчи БААнинг «Ал-Вахда» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

Transfermarkt портали Тадични 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.

«НЕК Неймеген» Нидерландия чемпионатининг ўтган мавсумида учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси саралашига йўлланмани қўлга киритди. Саралашнинг учинчи босқичида жамоа «Олимпиакос»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 19:10, 27.07.2026.
Ўқилди: 247 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик