Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Лоран Блан Зиданнинг терма жамоага келиши борасидаги танқидларга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийи Лоран Блан Зинедин Зиданнинг эҳтимолий тайинлови атрофидаги шубҳа-гумонларни тушунмаётганини айтди.

Олдинроқ Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимида Дидье Дешамнинг ўрнини эгаллаши ҳақида хабар берилган эди. Янги мураббий эртага, 28 июль куни расман таништирилади.

«У ишга катта мамнуният билан киришади. Бизда ажойиб авлод бор ва у уларнинг порлашини хоҳлайди. Мен унга осон бўлмаслиги, Франция терма жамоаси бўлакча экани ҳақидаги гапларни эшитдим... Лекин, очиғи, Зидан нимани кўради? Сизнингча, у нимадан қўрқиши керак? У мураббий сифатида уч марта Чемпионлар Лигасини ютган, Жаҳон чемпиони бўлган ва сиз бу вазифа унга оғирлик қилади деб ўйлайсизми?

У ўзини нима кутаётганини жуда яхши билади. Биз ғалаба қозонганимизда у энг яхшиси бўлади, мағлубиятлардан сўнг эса унга танқидлар ёғилади. У бундан ҳам ёмонроқ нарсаларни кўрган. Мен уни бироз биламан, у катта завқ билан ишлайди. Умид қиламанки, бу бизнинг фойдамизга бўлади», — деди Блан.

Киритилди: 19:15, 27.07.2026.
Ўқилди: 209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик