Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Асенсио жамоани тарк этса, «Реал» янги марказий ҳимоячи харид қилади

Баҳо:
+ | -

Серхио Валентиннинг хабар беришича, «Реал Мадрид» ёзги трансфер ойнасида фақат Рауль Асенсио жамоани тарк этган тақдирдагина бошқа марказий ҳимоячи сотиб олишга ҳаракат қилади.

Жозе Моуриньо Ибраима Конатени таркибга қўшиб олганига ва Эдер Милитао жароҳат сабабли мавсум бошини ўтказиб юборишига қарамай, ҳимоя чизиғини янада кучайтиришни истамоқда. Бироқ, таркибда бўш ўрин ажратилмагунча клуб янги марказий ҳимоячи учун ҳаракат қилмайди.

Хабарларга кўра, Моуриньо 23 ёшли Асенсиога 2026/27 йилги мавсум режаларига киритилмаганини маълум қилган. Ҳозирда у марказий ҳимоячилар кетма-кетлигида Конате, Милитао, Антонио Рюдигер ва Дин Хёйсендан кейинги ўринда туради.

«Марсель» Асенсиони ижарага олишга қизиқиш билдиргач, футболчи учун эҳтимолий вариантга айланди.

Ҳимоячининг ўзи ҳам вақтинчалик трансферга қарши эмас. У Лига 1 да муваффақиятли мавсум ўтказиб, каттароқ тажриба билан «Сантьяго Бернабеу»га қайтишни умид қилмоқда.

«Реал» номи Алессандро Бастони ва Нико Шлоттербек каби ҳимоячилар билан боғланаётган эди, аммо янги марказий ҳимоячи трансфери бутунлай Асенсионинг кетишига боғлиқ бўлиб турибди.

Испания гранди шунингдек, «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансферлари устида ҳам иш олиб бормоқда.

Киритилди: 19:39, 27.07.2026.
Ўқилди: 1408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик