Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Порту» Дарвин Нуньес трансферини рад этди

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг A Bola нашри хабар беришича, «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Дарвин Нуньес ижара асосида Португалияга кўчиб ўтиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, «Порту»нинг трансфер нишонида эмас.

Уругвайлик ҳужумчи бош мураббий Симоне Индзагининг ишончидан чиқиб кетганидан сўнг Саудия грандини тарк этиб, бошқа жамоага ўтишга қатъий қарор қилган.

«Ливерпуль»нинг собиқ юлдузи шартномани бекор қилишни истаган бўлса-да, «Ал-Ҳилол» уни 2026/27 йилги мавсум учун ижарага қўйиб юборишга рози бўлди.

Унинг собиқ клуби «Бенфика» номи ҳам Нуньес билан боғланмоқда. Футболчининг ўзи Саудия клуби билан келишув доирасида маошининг бир қисмидан воз кечишга тайёр.

Киритилди: 19:55, 27.07.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик