Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Германия терма жамоаси сардори ўзгармайди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси спорт директори Руди Фёллер Жошуа Киммих терма жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштироки ва Юрген Клопп бош мураббий этиб тайинланганига қарамай, сардорлик боғичини сақлаб қолишини шама қилди.

Майнцдаги Халқаро мураббийлар конгрессида сўзга чиққан Фёллер сардорлик борасида ҳеч қандай ўзгариш кутмаётганини айтди.

«Бавария» ярим ҳимоячиси сардорлик боғичини сақлаб қоладими, деган саволга Фёллер: «Шундай бўлади, деб ўйлайман», — дея жавоб берди.

У шунингдек шундай қўшимча қилди: «Жо Киммих кўплаб халқаро ўйинларда ҳақиқий етакчи ва ажойиб сардор эканини исботлаган. Бу борада бирор бир жиддий ўзгариш бўлишини тасаввур қила олмайман».

Фёллер якуний қарор Клоппга боғлиқлигини таъкидлади, аммо Германия терма жамоасининг янги устози сардорлик масаласини ўзгартириши эҳтимолдан йироқ эканини билдирди.

Киммих сардорликни Илкай Гюндогандан қабул қилиб олганидан бери бу вазифани бажариб келмоқда ва Германия Клопп қўл остида янги даврни бошлар экан, у жамоанинг асосий фигураларидан бири бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 19:57, 27.07.2026.
Ўқилди: 1020 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик