Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандосвки Германия чемпионати доирасидаги «Гамбург»га қарши ўйиндан кейин клубнинг бунданда кўпроғига қодир эканини таъкидлади. Хабарингиз бор, Роберт дубла қайд этган ушбу ўйинда жамоа 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
«Биз жуда яхши ўйнадик. Кўриб турибсиз биз Мхитарян ва Обамеянг каби икки ажойиб ва ҳужумкор футболчига эга бўлдик. Энг асосийси биз ўйиндан ўйинга очилиб бораяпмиз.
Тўғри Мики ва Оби (Мхитарян ва Обамеянг)га жамоанинг ўйин услубига тўлиқ мослашиб кетиши учун вақт керак, лекин ҳозирданоқ айтишим мумкинки, улар ўйинимизни кучайтиришди.
Чемпионлар лигасида узоққа бориш жуда қийин бўлади. Рақиблар ҳам анойилардан эмас. Мен ўтган йилги натижани такрорлашимизни хоҳлардим. Балки унданда яхшироғини»,- дейди польшалик ҳужумчи.













