Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Барселона» Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрига қизиқиш билдирмоқда ва футболчининг мумкин бўлган трансфери бўйича аллақачон маълумот сўради. Бу ҳақда журналист Ориоль Доменекга таяниб Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Каталония клуби таянч ярим ҳимояси позициясини кучайтириш учун 30 ёшли футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Қизиқишнинг асосий сабабларидан бири сифатида Френки де Йонгнинг жароҳати кўрсатилмоқда.

Родрининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Ҳозирча томонлар келишувни узайтириш бўйича бир қарорга келишгани йўқ. Бу вазиятдан бир нечта топ-клублар, жумладан, Мадриднинг «Реал» клуби ҳам фойдаланиб қолмоқчи.

Киритилди: 05:26, 28.07.2026.
Ўқилди: 1251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик