Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Арсенал» Виейра учун 18 млн евро сўрамоқда

Баҳо:
+ | -

«Гамбург» Фабио Виейранинг тўлиқ трансфери бўйича «Арсенал» билан музокараларни давом эттирмоқда, аммо клублар ҳали ярим ҳимоячининг нархи бўйича келишиб олишгани йўқ. Sky Sports маълумотларига кўра, лондонликлар 26 ёшли португалиялик футболчи учун 18 миллион евро талаб қилмоқда.

«Гамбург» суммани камайтиришга умид қилмоқда: Виейранинг «Арсенал» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган, шу сабабли инглиз клуби трансфер ойнаси ёпилишига яқин ўз талабларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Футболчининг ўзи ўтган мавсумда ижара асосида тўп сурган (31 та ўйин, 7 та гол ва 6 та голли узатма) Германия жамоасига қайтишга қизиқиш билдирмоқда.

«Гамбург»нинг рекорд даражадаги энг қиммат хариди Филип Костич ҳисобланади — 2016 йилда у учун 14 миллион евро тўланган эди.

Киритилди: 05:27, 28.07.2026.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик