Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Винисиус Жозе Моуриньонинг лойиҳасидаги ўрнини билмоқчи, «Арсенал» эса таклиф ҳозирламоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал» Винисиус Жуниор билан ҳамкорликни узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ вингер раҳбарият билан Жозе Моуриньонинг янги лойиҳасидаги ўз ўрнини муҳокама қилиб олмоқчи экани ҳамда таклиф этилаётган маош унинг мақомига мос ёки йўқлигини тушуниб етмоқчилиги хабар қилинган эди. 26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бразилиялик футболчи солиқлар тўланганидан сўнг мавсумига тахминан 20 миллион евро маош олишни мўлжалламоқда.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотига кўра, «Реал» Винисиус ва унинг агентларига шартномани узайтириш бўйича қарши таклиф юборган.

Мадридликлар бир неча ойлик музокаралардан сўнг келишувга эришишга умид қилмоқда. Клуб «Арсенал» томонидан бўлаётган қизиқишдан хабардор.

Лондонликлар («канонирлар») эса ўз навбатида илк расмий таклифни тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Футболчининг вакиллари бу ҳақда хабардор қилинган.

Киритилди: 05:42, 28.07.2026.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик