«Тоттенхэм» ҳимоячиси Микки ван де Вен 6 нафар янги футболчини сотиб олган клубнинг ёзги трансфер компанияси ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Клуб муайян ўзгаришларни амалга оширгани жуда яхши бўлди. Клубда янги амбициялар пайдо бўлгани кўриниб турибди. Бу ерда узоқ вақтдан бери ўйнаб келаётган футболчилар учун бу жуда муҳим.
Ўтган мавсум жуда оғир кечди ва биз учун қабул қилиб бўлмас даражада ёмон бўлди. Шу сабабли буларнинг барини ортда қолдириб, янги мавсумни янги кучлар билан бошлаш жуда муҳим», — деди 25 ёшли футболчи.
«Шпорлар» 2025/26 йилги мавсумни АПЛ турнир жадвалида 17-ўринда якунлашган эди.













