Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Арсенал» қандай қилиб бўлмасин ёзги трансфер ойнасида Винисиусни қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорни жамоага жалб қилишдан манфаатдор. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Артета Винисиусни трансфер қилиш ғоясига шу қадар қизиқиб қолганки, клуб ичида бразилиялик футболчини сотиб олиш ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсад сифатида кўрилмоқда. Шу билан бирга, Винисиус «тўпчилар»нинг ҳужумнинг чап қанотини кучайтириш учун кўриб чиқаётган бир нечта номзодлардан бири экани ҳам таъкидланган.

Аввалроқ Англия клуби «Реал» ҳужумчисига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчи ҳозирча Мадрид клуби билан 2027 йил 30 июнгача амал қиладиган шартномасини узайтирмаган.

Ўтган мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотига кўра, бразилиялик футболчининг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:51, 28.07.2026.
Ўқилди: 451 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик