«Барселона» ва Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жерар Пике янги мавсум олдидан каталонияликлар ҳамда «Реал» ўртасидаги кучларни таққослади.
«Барса» ҳали ҳам Мадриднинг «Реал» клубидан устун, айни вақтда у кучлироқ. Охирги икки чемпионатдаги ғалаба жамоага муайян мақом ва мавқе беради, бу эса мавсумни фаворит сифатида бошлаш имконини тақдим этади. Бироқ буни майдонда яна бир бор исботлаш керак бўлади.
Футболчилар ва жамоа мавжуд вазиятга аллақачон мослашиб бўлишган. Гап барқарорлик ҳақида бормоқда — Флик жамоа билан учинчи йил ишламоқда, футболчилар эса унинг иш услуби ва ўйин тизимини тўлиқ ўзлаштириб олишган. Бу уларга қўшимча устунлик беради», — дейди Пикенинг сўзларини келтирган Sport.es.
37 ёшли Пике каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо ёшлар жамоасидан сўнг дарҳол «Манчестер Юнайтед»га йўл олган эди. Tўрт йилдан сўнг Каталония клубига қайтиб, жамоа сафида жами 616 та ўйин ўтказган, 53 та гол урган ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.













