Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Алан Пардью: «Арсенал»да ҳозир ягона ожиз нуқта бор — у ҳам бўлса чап қанот»

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» собиқ бош мураббийи Алан Пардью Лондоннинг «Арсенал» клуби Бразилия терма жамоаси ва «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Бу жуда ҳайратланарли трансфер бўлади. Менимча, ушбу ўтиш амалга ошади. Футболчининг амалдаги шартномаси тугашига яна бир йил қолди ва «Реал» ҳали ҳам у билан келишувни узайтириш бўйича бир қарорга келгани йўқ.

«Канонирлар»нинг ҳозирги таркибида ягона ожиз нуқта бор — бу чап қанот ҳужуми. Агар мен жамоа мураббийи бўлганимда, Винисиус каби вингерни сотиб олишни хоҳлардим. «Арсенал»да қолган барча позициялар мукаммал шаклланган», — дейди мутахассиснинг сўзларини келтирган Metro.

Бразилиялик футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Винисиуснинг трансфер бозоридаги нархи 140 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:44, 28.07.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик