Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Атлетико»нинг янги хариди Ли Кан Ин ҳарбий бюрократия сабаб Мадридга учиб кета олмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» клубининг ёзги хариди Ли Кан Ин ҳарбий хизматдан олинган имтиёз талаблари билан боғлиқ маъмурий чекловлар сабабли ҳозирда Жанубий Кореяни тарк эта олмаяпти. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

«ПСЖ»дан 35 миллион евро ва қўшимча бонуслар эвазига трансфер қилинган 25 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи халқаро сафар визаси узайтирилишидан олдин Жанубий Кореянинг «Санъат ва спорт ходимлари» дастури доирасидаги давлат расмиятчиликларини якунлаши шарт.

Ушбу бюрократик ушланиб қолиш сабабли унинг жамоага мавсум олди тайёргарлик жараёнига дарҳол қўшилиши сўроқ остида қолмоқда. Агар муаммо пайшанба кунигача ҳал бўлмаса, Антуан Гризманннинг афсонавий 7-рақамини қабул қилиб олган вингер Мадридга бориб ўтирмасдан, «Атлетико»нинг Сеулда бўлиб ўтадиган турнеси вақтида тўғридан-тўғри жамоа сафига қўшилади.

Жисмоний ҳолатни сақлаб солиш мақсадида Ли Кан Ин «Сеул» клуби базасида шахсий мураббийи билан шуғулланмоқда ҳамда «Атлетико» мураббийлар штаби томонидан берилган жисмоний ва овқатланиш дастурларига қатъий амал қилмоқда.

Киритилди: 13:34, 28.07.2026.
Ўқилди: 785 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик