Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Барселона» Крупи трансферида «Сити» ва «ПСЖ»ни ортда қолдирмоқда, аммо...

Баҳо:
+1 | -

Diario Sport нашрининг хабар беришича, «Барселона»нинг спорт бўлими «Борнмут» ҳужумчиси Эли Жюниор Крупининг эҳтимолий 100 миллион евролик ёзги трансфери бўйича атрофида қизғин ички баҳс-мунозараларни олиб бормоқда.

20 ёшли француз ҳужумчиси «Атлетико Мадрид» форварди Хулиан Альвареснинг трансфери амалга ошмай қолган тақдирда «Барса» учун асосий муқобил вариант сифатида қаралмоқда.

Клуб бош мураббийи Ханси Флик Крупининг тинимсиз прессинги ва жамоавий меҳнатсеварлигини юқори баҳолаб, трансферни тезроқ ҳал қилишни аллақачон маъқуллаган. Ҳужумчи Андони Ираола қўл остида ажойиб мавсум ўтказиб, 35 та ўйинда 13 та гол уришга эришди.

Бироқ, директорлар кенгашининг бир нечта аъзолари ҳали ўзини у даражада яхши кўрсата олмаган ёш истеъдод учун 100 миллион евро сарфлашни улкан молиявий таваккал деб ҳисоблаб, бу харидга қарши чиқмоқда.

«Барса» трансферда рақобатчилари «Манчестер Сити» ва «ПСЖ»га нисбатан устунликка эга бўлиб турган бир пайтда, «Борнмут» ижрочи директори Тьягу Пинту инглиз клуби мавсум бошланишига оз фурсат қолганда ўз юлдуз форвардини қўйиб юбормаслик учун курашишини маълум қилди.

Киритилди: 13:41, 28.07.2026.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик