Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Флик Жеар Мартин сабаб «Барселона»га янги марказий ҳимоячи сотиб олишни тақиқлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик чап қанот ҳимоячиси Жеар Мартинни марказий ҳимоя позициясида «жаҳон даражасидаги» иқтидор деб эътироф этганидан сўнг, клубнинг янги марказий ҳимоячи қидириш ишларини тўхтатиб қўйди.

Cadena SER нашрининг хабар беришича, германиялик мутахассис кейинги мавсумда ҳам ҳимоя марказида Мартин ва Пау Кубарси жуфтлигини асосий таркибда ўйнатишга тўлиқ тайёр.

Флик таҳлилий маълумотлар айнан шуни исботлайди деб ҳисоблайди: асли чап қанот ҳимоячиси бўлган Мартин марказий позицияда ҳам жуда ажойиб ҳаракат қилмоқда ва чап оёқда ўйнаши билан Кубарсига тактик жиҳатдан мукаммал шерик бўлиб бермоқда.

Германиялик мураббий ўтган мавсумда Мартинни марказий ҳимояга ўтказиш орқали катта таваккалга қўл урган эди, аммо испаниялик футболчи янги амплуасидаги ажойиб ўйинлари билан билдирилган ишончни тўлиқ оқлади.

Оқибатда «Барселона» Алессандро Бастони ва Эмерик Лапорт каби трансфер нишонларига бўлган қизиқишини сўндириб, мавжуд барча молиявий ресурсларни янги марказий ҳужумчи сотиб олишга йўналтирди.

Шунингдек, Каталония гранди «Милан»нинг Мартин бўйича қилган сўровини рад этган.

Киритилди: 13:53, 28.07.2026.
Ўқилди: 1037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик