Мауро Икардининг собиқ рафиқаси Ванда Нара молиявий низо бўйича суд қарорига муносабат билдирди.
«Галатасарай», «ПСЖ» ва «Интер»нинг собиқ ҳужумчисининг собиқ турмуш ўртоғи аввалроқ футболчидан вақтинчалик таъминот нафақаси сифатида ойига 250 минг евро тўлашини сўраб судга мурожаат қилган эди. Июнь ойи бошида суд унинг бу аризасини рад этганди. Кеча эса Икарди Наранинг апелляцияси ҳам рад этилганини маълум қилди.
«Бугун Италия суди товон пули бўйича бир қарорга келишдан олдин никоҳни бекор қилиш ҳақидаги якуний қарорни кутаётганини билдирди. Бу мантиқан тўғри, чунки менинг ишим бор, нариги томонда эса йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам якуний қарор чиқарилганда товон пули олишга ҳақли эканим аниқ.
Жоним, иш топ ва таътил пайтида мен ҳақимда ўйлашни бас қил. 3-августда ўқиши бошланадиган ва улардан ўғирланган нарсаларни қайтариб беришдан бош тортганинг учун хафа бўлаётган қизларинг ҳақида ўйла», — деб ёзди Нара Instagram сторисда.













