«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси ва ҳозирда «Ал-Қодисия» шарафини ҳимоя қилаётган Начо ўз ҳамюрти Марк Кукурелья «қаймоқранглилар» учун мукаммал трансфер бўлганига ишонишини билдирди.
«Бу трансферни ифодалаш учун ягона сўз — «ажойиб харид». Жамоа учун курашиш, майдондаги 100 фоизлик фидойилик ва шиддат... Унда «Реал Мадрид»да ўйнаш учун барча идеал хусусиятлар ва характер мужассам.
Ўйлашимча, айни дамда жамоага айнан шундай шиддат керак бўлиб турган бир пайтда у жуда қўл келади.
Кукурельяни шахсан танишимдан ташқари, унга дунёдаги бор омадни тилаб қоламан. У «Реал»да ўз орзу ва мақсадларини амалга оширишда давом этишига тўлиқ ишонаман», — деди Начо.
Жозе Моуринью испаниялик чап қанот ҳимоячисини «Челси»дан олиб келишда асосий роль ўйнади. Кукурельянинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатиб, Испания терма жамоасининг чемпионлигига улкан ҳисса қўшганидан сўнг, ушбу трансфер «Реал» учун ўта муваффақиятли юриш бўлгани кўриниб турибди.













