Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, «Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Марк Касадони ўз режаларига киритилмагани сабабли клуб раҳбариятига унинг сотувини тезлаштиришни топширган.
Каталония гранди «Ла Масия» тарбияланувчиси учун 40 миллион евро нарх белгилади. Футболчига Европа ва Саудия Арабистони клубларидан таклифлар тушмоқда.
Касадонинг агенти Жорже Мендеш ярим ҳимоячининг фаолиятини қайта тиклаши учун энг мақбул жамоани топиш мақсадида келиб тушаётган вариантларни атрофлича ўрганмоқда.
Катта молиявий имкониятлар ва ортиб бораётган таклифлар сабабли 22 ёшли футболчининг Саудия Про-лигасига ўтиши энг реал вариантлардан бири сифатида қаралмоқда.
Касадонинг жамоадан кетиши «Барселона»нинг молиявий юкини енгиллаштиради ва янги трансферларни амалга ошириш учун зарур маблағ ҳамда таркибда жой очади.













