Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Легионерларга умумий шарҳ

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
14 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 8-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Томь»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Москванинг «Локомотив» клуби сафида ўйнаётган Виталий Денисов, мазкур турда ўз майдонида «Кубань» клубига қарши ўйинда жамоаси қайдномасидан ўрин олган бўлса-да, майдонга туширилмади.

ҚОЗОҒИСТОН
14 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 26-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев сафарда «Остона» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 71-дақиқада алмаштирилди. Ўйин «Остона»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейнрих сафарда «Шахтер» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 1:0 ҳисобида якунига етган ўйинда Гейнрих 90 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Кападзе учрашувнинг 82 дақиқасида алмаштирилди.

ХИТОЙ
14 сентябрь куни Хитой суперлигасида 25-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Гуичжоу» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

«Жиангсу» сафида тўп сураётган Камолиддин Тожиев 23-тур учрашувида сафарда «Гуижоу» таркибида майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец жароҳат туфайли 3 ҳафта муддатга сафдан чиққан.

«Лиаонинг Вофин» клуби сафида ўйнаётган яна бир ўзбекистонлик ҳимоячи Шавкат Муллажонов 25-тур учрашувида сафарда «Вуханг Золл» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларига 21 сентябрь куни старт берилади.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 6 тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу тур ўйинида захирада қолдирилди.

БАА
14 сентябрь куни БАА чемпионатига старт берилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 1-тур ўйинида «Ал Айн» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ҚАТАР
15 сентябрь куни Қатар «Юлдузлар Лигаси»да янги мавсумга старт берилди. Янги мавсумдан бошлаб Қатар Лигаси иштирокчиси «Ал Муайдар» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Фозил Мусаев 1-тур учрашувида жароҳати туфайли майдонга туша олмади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:20, 16.09.2013.
Ўқилди: 4333 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.